100 метр масофага югуриш бўйича 9 карра Олимпиада чемпиони The Late Late Show бошловчиси Жеймс Корден ҳамда Ҳолливуд актёри Оуэн Уилсон, шунингдек, Корденнинг мухлислари билан бирга чопишди.

Уилсон фальстарт билан олдинга чиқиб кетишга уринган бўлсада, Болт қийинчиликсиз маррага биринчи бўлиб келган.

Пойга жиддий спорт мусобақалари каби тасвирга олинган, кадр ортида бошловчи гапириб турган. The Late Late Show каналига қўйилган бу ролик 2 кун ичида 1,5 миллион марта кўрилган.

Қайд этиш керакки, ямайкалик спортчи бу масофага югуришда 3 марта Олимпиада чемпиони бўлган - Пекин-2008, Лондон-2012 ва Рио-де-Жанейро-2016.