Жанубий Корея Тошкент-4 терминали қурилиши учун 250 млн доллар тақдим этади

Ўзбекистон 29 Сентябрь 2016 13089
Фото: Навбаҳор Каримова

Жанубий Корея ҳукумати «Тошкент» халқаро аэропортининг янги терминали қурилиши учун 250 млн доллар тақдим этади. 29 сентябрь куни Тошкент ва Сеул вакиллари ўртасида Ўзбекистонда янги инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамжиҳатлик ҳақида меморандум имзоланди

Сеулдаги икки мамлакат молия вазирлари музокараларида Рустам Азимов ва Ю Иль Хо иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва Жанубий Корея компанияларининг Ўзбекистон лойиҳаларидаги иштирокини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкент Аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши бўйича лойиҳа қиймати 350 миллион долларни ташкил қилиб, шундан 250 млн доллар Сеул томонидан ажратилса, Ўзбекистон ҳукумати 100 миллион доллар ажратади. 

Лойиҳа кейинги 3 йил давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Янги терминал майдони 87 минг квадрат метрни ташкил этади, у соатига 1,5 минг, йилига 5,7 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсата олади.

«Тошкент-4»да 36 самолёт учун перрон, 1,7 минг автомобиль учун автотураргоҳ бўлиши кўзда тутилган.

Аввалроқ янги терминалнинг қурилиши 2016 йилдан бошланиши, қурилиш-монтаж ишлари 2019 йил охирига қадар якунланиши ҳақида хабар берилган эди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар