Тошкент шаҳрида ўтказилган «Тошкент опен – 2016» халқаро теннис турнирида чехиялик спортчи Кристина Плишкова ғолиб бўлди. 

Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида у япониялик теннисчи Нао Хибино устидан 6:3, 2:6, 6:3 ҳисобида устун келди.

24 яшар Кристина Плишкова учун яккалик баҳсларида WTA ғолиблиги фаолиятидаги биринчи шоҳсупа ҳисобланади.