2 октябрда нидерландиялик журналист Ливияда миллий келишув ҳукумати (МКҲ) қўшинлари ва ИШИД жангарилари ўртасида Сирт шаҳридаги жанглар вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда France-Presse ахборот агентлиги хабар берган. 

"Нидерландиялик журналист снайпер томонидан отиб ўлдирилган. Унинг жасади Мисурата шифохонасига етказилган", деб шифохона матбуот котиби, доктор Акром Гливананинг сўзларини келтириб ўтди агентлик. 

Фаиз Сарож маъмуриятига тарафдор тузилмалар 12 майдан бери ИШИДга қарши "Ал-Бунён ал-Марсус" деб номланган операцияни олиб боришмоқда. Бу давр ичида 400 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган, 2,5 мингдан кўпроғи жароҳат олган. МКҲ кучлари томонидан Сирт шаҳрини озод қилиш бўйича операция АҚШ ҳарбий авиациясининг кўмагида амалга оширилмоқда. Мамлакат ҳукуматида, Сирт яқин орада МКҲ назоратига тўлиқ ўтиши айтилмоқда.