"Ницца" ҳужумчиси Марио Балотеллининг қизил карточкаси бекор қилинди. Ҳужумчи Франция чемпионати 8-турида "Лорян"га қарши кечган учрашувда  қизил карточка олганди. Ўша куни Балотелли жамоасига ғалаба келтирган голни киритишга эришганди. Шунингдек, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилган эди.

Франция чемпионати ҳакамлар қўмитаси техник директори Паскал Гарибян сўзларига кўра, учрашувни бошқариб борган ҳакам ўз хатосини тан олган. Натижада, Балотеллининг иккинчи сариқ карточкасини бекор қилган.

Эндиликда Балотелли Франция чемпионати 9-турида "Лион"га қарши кечадиган ўйинда майдонга тушиши мумкин. 

манба:tribuna.uz