Филиппиннинг аксари фуқаролари мамлакат президенти Родриго Дутартенинг фаолиятини ижобий баҳолаган. Бу натижа 64 фоизга баҳоланган. Бу ҳақда Social Weather Stations жамоатчилик фикрини ўрганувчи марказ олиб борган тадқиқотлар хулосасида аён бўлган.

Филиппиннинг Business World нашри маълумотига кўра,  Дутарте оммавийлиги жиҳатидан мамлакатда 1992-1998 йилларда раҳбарлик қилган Фидель Рамосдан сўнг иккинчи ўринда бормоқда. Рамос ўз вақтида 66 фоиз овоз олган эди.

Дутарте ўзининг уч йиллик раҳбарлик вақтида аҳолининг 76 фоизи унга нисбатан ижобий баҳо берган эди. Шунда 11 фоиз овоз берувчи уни ёқламаган, 13 фоизи эса аниқ жавоб бермаган эди.