Тинчлик учун Нобель мукофоти кимга берилиши маълум бўлди

Жаҳон 07 Октябрь 2016 12769

2015 йил учун тинчлик бўйича Нобель мукофоти Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантосга FARC ташкилоти билан 52 йил давом этган зиддиятларни бартараф этишга уринишлари учун бериладиган бўлди.

26 сентябрь куни Колумбия ҳукумати номидан президент Хуан Мануэль Сантос ва Инқилобий қуролли кучлар исёнчилари томонидан собиқ исёнчиларнинг етакчиси, кўпроқ Тимошенко лақаби билан машҳур, Родриго Лондоньо Эчеверри 52 йиллик урушдан сўнг тинчлик ҳақидаги тарихий битимни имзолади. Мазкур давр ичида 260 минг киши ҳалок бўлган, яна олти миллион одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Лекин 2 октябрь куни ўтказилган референдумда колумбияликлар Инқилобий қуролли кучлар исёнчилари билан тинчлик битимига қарши овоз берди.

Референдумда аҳолининг 37,43 фоизи қатнашган. Тинчлик битимига қарши жами 6,4 миллион киши (50,21 фоиз) овоз берган .

Мамлакат президенти Хуан Мануэль Сантос референдум якунига кўра FARC билан тинчлик битими мағлубиятини тан олди. У референдум натижаларига қарамасдан, Колумбия армияси ва FARC ўртасида эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режими ўз кучида қолишини таъкидлади.

Қайд этиш керакки, 2016 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофотига рекорд сондаги даъвогарлар илгари сурилганди. Нобель қўмитасига жами 376та ариза келиб тушганди. Мукофотга даъвогарлар орасида 228 нафар киши ва 148та ташкилот бор эди.

Улар орасида Рим папаси Франциск, конголик шифокор Денис Муквеге, саудия арабистонилик Раиф Бадавий, актрисалар Анжелина Жоли ва Сьюзан Сарандон, ГФР канцлери Ангела Меркель (муҳожирлар муаммосига қарши кураши учун), АҚШ Давлат котиби Жон Керри, унинг эронлик ҳамкасби Муҳаммад Жавод Зариф ва ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича вакили  Федерика Могерини, шунингдек, америкалик агент Сноуден номлари бор эди.

Швед ихтирочиси Альфред Нобель истагига кўра, тинчликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун мукофот Стокгольмда эмас, Ослода эълон қилинади ва топширилади. Жами бешта йўналишдаги лауреатларни тақдирлаш маросими эса доим бир кунда — 10 декабрь, Нобель вафот этган санада ўтказилади.

Нобелнинг пул мукофоти қиймати 2016 йилда саккиз миллион швед кронасини (932 минг АҚШ доллари) ташкил этади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72202 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37459 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21722 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81757 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62054 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2196 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1486 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1228 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 506 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 891 Маданият
Кўпроқ янгиликлар