Видео: Футбол тарихида биринчи яшил карточка италиялик футболчига кўрсатилди

Спорт 09 Октябрь 2016 19339
Фото: twitter.com/@RT_russian

Италиялик футболчи Кристиано Галанога футбол тарихидаги илк яшил карточка кўрсатилди. Бу ҳақда Италия «B» сериясининг твиттердаги аккаунти орқали хабар қилинган.

Бу воқеа Галано тўп сурадиган  «Виченца» ва «Виртус Энтелла» клублари ўртасидаги ўйинда кузатилган.

Галано ўйиннинг 53-дақиқасида қанотдан ёриб кириб, рақиб дарвозасига зарба берган. Тўп майдон ташқарисига чиққанида, рефери «Виртус» дарвозаси томон бурчак зарбаси белгилаган. Лекин Галано тўп рақиб футболчисига тегмаганини айтган ва бурчак зарбаси бекор қилинган. Ҳакам Галанога ҳалоллиги учун яшил карточка белгилаган. Бу протоколда қайд этилган.

«B» серия мавсуми бошланиши арафасида тажриба тарзида янги – яшил карточкани жорий этиш таклиф этилганди. Қизил ва сариқ карточкалардан фарқли равишда, яшил карточкалар рағбатлантириш сифатида кўрсатилади.

Футболчига яшил карточка у ўйин давомида муносиб хатти-ҳаракат кўрсатса, қоида бузганини тан олса, рақиб футболчисига ёрдам берса ва шунга ўхшаш Fair Play амалларини бажарганида кўрсатилади.

Мавсум якунида барчадан кўп яшил карточка олган футболчи тақдирланади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47796 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7810 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18919 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:45 12 Спорт
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
19:35 241 Жамият
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:30 212 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1078 Жаҳон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Кўпроқ янгиликлар