Ўзбекистонда 11-12 октябрь кунлари ҳаво ўзгарувчан ва булутли бўлиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 13 октябрь куни эса республиканинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берган.

Шамол тезлиги 15-20 м/сгача кучайиши мумкин.

12-13 октябрь кунлари кечқурун ҳаво ҳарорати 8-13 даражани, +14-15 октябрь кунлари эса +5-10 даражани ташкил этади. Кундузги ҳарорат +20 даражадан ҳам пастга тушиши мумкин.

Хусусан, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳарорат кечаси +8-13, кундузи +22-27 даражани ташкил этади. 13 октябрь куни кечаси +5-10, кундузи +15-20 даражага етади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кечаси +9-14дан +1-6, кундузи +18-23 дан 15-20 даражага ўзгариб туради.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси +8-13, кундузи +22-27дан +15-20 даражагача ўзгариб туради. Сурхондарёда +29 даражагача исийди.

Фарғона водийсида кечаси +8-13, кундузи +22-27дан +15-20 даражагача ўзгариб туради.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчиликлар кузатилади. Ҳарорат кечаси +3-8дан -2 даражагача, кундузи +15-20дан +7-12 илиқгача пасаяди.