Сентябрь ойида Хитой экспорти 10 фоизга пасайди

Иқтисодиёт 13 Октябрь 2016 3539
Фото: bloomberg.com

Шу йилнинг сентябрь ойида Хитой экспорти ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда 10 фоизга, импорт кўрсаткичи эса 1,9 фоизга пасайган. ХХР Бош божхона бошқармаси келтирган маълумотлар таҳлилчиларнинг тахминларидан ҳам ёмонроқ бўлиб чиққан. 

Божхона ахборотига кўра, Хитой сентябрь ойида 184,5 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган бўлса, 142,5 миллиард долларлик импорт харидини амалга оширган. Рейтер агентлиги таҳлилчилари, сентябрь ойи якунларига кўра, экспорт ҳажмининг 3 фоизга пасайишини ва импортнинг 1 фоизга ошишини тахмин қилишган эди. 

Шундай қилиб, ўтган ойдаги ижобий савдо баланси 41,99 миллиард долларни ташкил этган. Экспертлар бу рақам 53 миллиард бўлишини айтишган эди. Сентябрь ойида ташқи савдо ҳажми ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 6,6 фоизга қисқариб, 327 миллиард долларни ташкил этган. 

2015 йил натижаларига кўра, Хитойнинг ташқи савдо ҳажми 3,95 триллион долларни ташкил этган, бунда экспорт 2,8 фоизга пасайиб, 2,27 триллион доллардан иборат бўлган, импорт эса 14,1 фоизга пасайган ҳамда 1,68 триллион долларни ташкил этган. 

Ташқи савдодаги ижобий сальдо 594,5 миллиард доллар бўлгани хабар қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар