Моуриньо «Ливерпуль» — «МЮ» баҳсини «Барселона» ва «Реал» қарама-қаршилигига тенглаштирди

Спорт 14 Октябрь 2016 5237

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Премьер-лигасининг 8-тури доирасида «Ливерпуль»га қарши ўтказиладиган ўйин арафасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Учрашув 17 октябрь куни «Энфилд» стадионида бўлиб ўтади.

«Мени «Энфилд»га келадиган мухлисларнинг нафратомуз қаршилаши хавотирга солмайди. Биз у ерга ўз ўйинимизни намойиш қилиш, ўз ишимизни бажариш ва ундан мароқланиш учун борамиз. Мен ҳамиша «Энфилд»да ўйнашни истаганман. Менга катта ўйинлардаги атмосфера ёқади. Бу ўйинни «Интер» ва «Милан», «Реал» ва «Барселона» ёки «Порту» ва «Бенфика» жамоалари ўртасидаги баҳсларга ўхшатиш мумкин. Бу менга ёқади», — дея Моуриньонинг сўзларини келтирган манчестерликлар матбуот хизмати.

Кўпроқ янгиликлар