Курд жангчилари Мўсул яқинида ҳужум бошлади

Жаҳон 17 Октябрь 2016 5662
Фото: AFP

Курд «пешмерг» отрядлари (Ироқ Курдистони қуролли отрядлари) Ироқ ҳарбийлари билан мувофиқ ҳолда Мўсул яқинида кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлади. Бу ҳақда курдларнинг қўмондонлиги твиттерида маълум қилинган.

"Соат 6:00да Хазирдаги курд жангчилари Мўсулга шарқдан, Гвер ва Гайярадаги Ироқ ҳукумати қўшинлари эса шаҳарга жанубдан ҳужум бошлади. Бу Найнавани озод этишда (Мўсул марказидаги ҳудуд) катта қадам бўлади", дейилган хабарда.

Хазирдаги 4 минг нафардан ортиқ пешмерг жангчилари Курдистон ва Ироқ федерал ҳукумати келишуви асосида бир қанча қишлоқларни ИШИДдан озод қилган.

"Бизда ироқликлар ва коалиция билан келишув бор, биз Мўсулга кирмаймиз", деган "пешмерглар" бош штаби раҳбари Жамал Иминики.

Курдлар амалиёт давомида ироқлик ҳарбийларга зарур вақтда ёрдам бериши кўзда тутилган.

Халқаро коалиция самолётлари 16 октябрь куни бўлажак ҳужумга тайёргарлик доирасида ИШИДнинг позицияларига зарба берганди.

Ироқдаги иккинчи энг йирик шаҳар ҳисобланмиш Мўсул 2014 йил ёзидан буён ИШИД назоратида бўлиб турибди. Душанбага ўтар кечаси Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Мўсулни озод қилиш бўйича ҳал қилувчи жанглар бошланиши ҳақида маълум қилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24880 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54650 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65243 Жамият
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 144 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 103 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
15:14 879 Жаҳон
ОАВ: Истанбулда суд биносига қуролли ҳужум юз берди
15:12 632 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Антарес‍ юлдузини суратга олишга муваффақ бўлинди
15:07 701 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар