«Ливерпуль» «МЮ» баҳсида ғолиб аниқланмади. 8-турдан кейин АПЛ турнир жадвали

Спорт 18 Октябрь 2016 6963

Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг 8-турини «Ливерпуль» — «Манчестер Юнайтед» ўйини якунлаб берди.

Ливерпуль шаҳридаги «Энфилд» стадионида кечган ўйинда ҳисоб очилмади — 0:0. Ўйиндаги асосий қаҳрамон меҳмонлар дарвозабони Дэвид де Хеа бўлди.

8-турдан кейин 17 очкоси бор «Ливерпуль» 4-ўринни эгаллаб турибди. Унда олдинроқда «Манчестер Сити» ва «Арсенал» 19 тадан, «Тоттенҳэм» 18 та очко билан бормоқда.

14 очко жамғарган «Юнайтед» «Челси» ва «Эвертон»дан пастроқ поғонада жойлашган. Бу клубларда мос равишда 16 ва 15 очкодан бор.

Ливерпуль – Манчестер Юнайтед 0:0 
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Матип, Клайн, Милнер (Морено, 86), Коутиньо, Хендерсон, Мане, Джан, Фирмино (Ориги, 85), Старридж (Лаллана, 60).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Байи, Блинд, Феллайни, Погба, Эррера, Янг (Шоу, 90), Ибрагимович, Рэшфорд (Руни, 77).
Огоҳлантиришлар: Байи (44), Янг (45), Ибрагимович (90), Феллайни (90).

Кўпроқ янгиликлар