Савченко Россия ФХХнинг хушмуомала ходимларини мақтаб қўйди

Жаҳон 26 Октябрь 2016 7539
Фото: Twitter .com@alstapach

Украина Юқори Рада депутати Надежда Савченко Россия ФХХ чегара бошқармаси ходимлари у билан жуда хушмуомала бўлганликларини айтди. Бу ҳақида парламентарий 26 октябрь, чоршанба куни NewsOne каналига берган интервьюсида маълум қилди. 

Савченко журналистнинг "Россияга сафар чоғида қийинчиликлар бўлмадими?" деган саволига ана шундай жавоб берди. 

"Мен у ерда қандайдир бир жиноятчи эмасман. Агар мен қонун доирасидан чиққан бўлганимда мени у ерга қўйишмас эди. Аслида сафар чоғида Россия божхонаси ва ФХХ ходимлари менга жуда яхши муомалада бўлишди. Ҳеч қандай норозилик билдирилмади. Ҳеч қандай муаммоларни кўрмадим ва нима учун халқ депутатлари у ерга боришдан қўрқишларини тушунолмайман", - деди Савченко. 

Бундан аввал Савченконинг Украина фуқаролари Николай Карпюх ва Станислав Клыхлар иши бўйича суд мажлисига келгани ҳақида хабар берилганди. Унинг адвокати Николай Полозов ҳам Савченконинг Россияга сафари давомида ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаганини таъкидлади. "Расман у мутлақо эркин инсон", - деди ҳуқуқ ҳимоячиси. 

Май ойида Чеченистон суди Россияда тақиқланган "Украина миллий ассамблеяси —  Украина халқ мудофааси" ташкилоти таркибига кирувчи Карпюх ва Клыхни 1990-йилларда Шимолий Кавказдаги ҳарбий ҳаракатлардаги иштироки учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилганди. Олий суд Карпюх ва Клыхга нисбатан белгиланган жазони ўз кучида қолдирди. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар