Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби ўзгарди

Иқтисодиёт 28 Октябрь 2016 14960
Фото: UzReport

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги «Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2603-сонли қарорига асосан, 2016 йил 20 сентябридан бошлаб янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумини мажбурий сотуви ставкаси 25 фоиз этиб белгиланди.

Бунда, янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспортга етказиб бериш юклаб жўнатиладиган маҳсулот қийматининг камида 30 фоизини олдиндан тўлаш шартларида амалга оширилиши ҳамда қолган қисми учун тасдиқланган банк аккредитиви очилиши ёхуд биринчи классли хорижий банк кафолати расмийлаштирилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамиятига янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитиви очмасдан ёхуд биринчи классли хорижий банк кафолатини расмийлаштирмасдан:

«Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамиятнинг чет элда очилган қўшма корхоналари ва савдо уйларига;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича ишончли ва узоқ муддатли шериклар бўлган етакчи хорижий ташкилотлар – импорт қилувчилар манзилига чиқариш ва сотиш ҳуқуқи берилди.

Бунда, қуйидаги мезонларга жавоб берувчи ташкилотлар Ишончли ва узоқ муддатли шериклар бўлган етакчи хорижий ташкилотлар бўлиб ҳисобланади:
– мева-сабзавотларни олди-сотди қилиш йўналишда камида 3 йил молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираётган бўлиши;
– солиқ, банк идоралари ва етказиб берувчилар олдида муддати ўтган қарзлар мавжуд бўлмаслиги;
– устав жамғармаси миқдори камида 1 млн. АҚШ долларини ташкил этиши;
– ишчилар сони камида 100 нафарни ташкил этиши;
– камида 10 та савдо шохобчаларидан иборат савдо тармоғи ва/ёки камида битта улгуржи тақсимлаш маркази мавжуд бўлиши лозим.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34291 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72556 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10584 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136812 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 215 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 930 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 508 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 670 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар