Шимолий Корея ҳукумати 24-72 соат ичида "Мусудан" русумидаги ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета синовини ўтказмоқчи. Бу ҳақда разведканинг охирги маълумотларидан хабардор бўлган амалдорларга иқтибос келтирган ҳолда Fox News хабар бермоқда

Уларнинг айтишича, бундай хулосага сунъий йўлдошлардан олинган суратлар асосида келинган. Шу билан бирга таъкидланишича, манбалар суратларда айнан нима тасвирланганини маълум қилишмаган. 

Амалдорлар Шимолий Корея ракеталарни тоғларда жойлаштирилган портатив отувчи қурилмалардан учириши мумкинлигидан хавотир билдиришган.