Туркия парламенти спикери ўринбосари Первин Булдан Халқлар демократияси партиясининг мухолиф курдпараст депутатлари билан бирга ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни рад қилди. Бу ҳақда Cumhuriyet хабар берган.

Нашрнинг қайд этишича, бу хабар парламент раиси ўринбосари Первин Булдан Анқарада қўлга олингани ҳақидаги хабардан кейиноқ чиқди.

«Мен ҳозирча озодликдаман», — деган у журналист саволига жавобан.

Reuters агентлигининг охирги маълумотларига кўра, парламентнинг 11 депутати қўлга олинган, қўлга олиниши керак бўлган яна 2 депутат хорижда.

Халқлар демократияси партияси ҳамраиси Фиғон Юксакдоғ ва Салоҳиддин Демиртош ҳибсга олинган.

Ҳибсга олиш ишлари бир вақтнинг ўзида Анқара, Диёрбакир ва бошқа шаҳарларда олиб борилган.

Бутун Туркия бўйлаб курдпараст депутатлар ҳибсга олинмоқда