АҚШ раҳбарияти молия вазирлиги Шимолий Кореяга киритган янги санкциялар доирасида АҚШ банкларига Шимолий Кореяда ҳисоб рақамлар очишни тақиқлади, деб маълум қилинди АҚШ молия вазирлиги расмий сайтида.

"Америка молия институтларига Шимолий Корея банкларида мухбирлик ҳисоб рақамларини очиш ва қўллаб-қувватлаш тақиқланади ҳамда АҚШ идораларидан Шимолий Корея молия институтларига АҚШ мухбирлик ҳисоб рақамларига билвосита киришга имкон бермаслик учун қўшимча аудит чоралари ўтказишни талаб қилади", дейилди хабарда.

АҚШ молия вазирининг террорчилик ва молиявий разведка масалалари бўйича ўринбосари Адам Шубиннинг айтишича, Шимолий Корея ҳукумати ноқонуний молиявий транзакцияларни амалга ошириш учун сохта компаниялар ва агентлар хизматларидан фойдаланмоқда.