АҚШ президенти Барак Обама сайловчиларга АҚШ президентлиги сайловларида Хиллари Клинтонга овоз берганини маълум қилди. 

"Мен овоз бериб бўлдим ва мен Хиллари Клинтонга овоз бердим", деб айтди Обама Мичигандаги чиқишида.

Обаманинг таъкидлашича, у Клинтонга мамлакат келажагини ишониб топшириш мумкин бўлганлиги сабабли унга овоз берган. "Сиз ҳам шундай қилишингиз керак", деб айтди Обама ҳамда сайловларда Дональд Трамп ютадиган бўлса, "бизнинг барча ютуқларимиз оқова ариққа оқизилган бўлади", деб айтди.

Обама Клинтонни фаол қўллаб-қувватламоқда ва деярли ҳар кун унинг фойдасига намойишларда иштирок этмоқда.

Аввалроқ Барак Обама Чикагодаги сайлов участкасида 7 октябрда овоз бергани маълум қилинганди.