Бугун шогирдлари билан машғулот ўтказган корейслар бош мураббийи Ули Штилике корейс ОАВларига қисқача ўз фикрларини билдирди

“Эрон билан ўйинда шогирдларим ўзларига бўлган ишончни йўқотиб қўйишган эди. Канада билан ўртоқлик ўйини орқали бу ишончни қайтаришимиз лозим. Шогирдларимга Эронга учралган мағлубият ўша ўйиндаги хатоларимиз эвазигагина рўй берганлигини тушунтирдим.

Ўзбекистоннинг сўнгги 4 та ўйинини кўриб чиқдим. Улар жуда катта ўзгарган тактикада келишади деб ўйламайман. Буёғи шогирдларим билан гаплашадиган гаплар”, — деди германиялик мутахассис.