«Манчестер Сити» жамоаси ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Венсан Компани Дональд Трампнинг Америка Қўшма штатларидаги ғалабасига муносабат билдирди.

«Бу қанақаси... унда келинглар, ҳукуматни барча тентакларга топширамиз ва бундан нима чиқишини кузатамиз. Янги авлод реалити-шоуси. Ачинарли дунё», — дея ёзган Компани ўз твиттерида.

Компанининг ватандоши, бельгиялик ҳимоячи Ян Вертонген ҳам сайловларда Трамп ғалаба қозонганидан ўзини ўнғайсиз сезаётгани ҳақида айтиб ўтган.