ФИФА Конфедерациялар Кубоги-2017 турнири учун тайёрланган расмий тўпни намойиш қилди.

Бу тўпга «Красава» номи берилган.

Adidas томонидан тайёрланган тўпдан илк марта 14 ноябрь куни Грознийда бўлиб ўтадиган Россия ва Руминия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида фойдаланилади.

Конфедерациялар кубоги 2017 йилнинг 17 июнидан 2 июлгача Россиянинг Қозон, Сочи, Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида бўлиб ўтади.

Турнир учрашувлари учун қуръа ташлаш маросими 26 ноябрь куни Қозон шаҳрида ташкиллаштирилади.