Испаниялик пойгачи, «Макларен» пилоти Фернандо Алонсо кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтиб ўтди.

«Мен Мадриднинг «Реал» жамоаси фанатиман ва аргентиналик футболчилардан Фернандо Гаго ва Гонсало Ҳигуаиннинг ўйинларини ёқтираман. Лекин мен Месси дунёнинг энг яхши футболчиси эканини инкор қила олмайман.

Мен «Реал» фанати бўлсамда, бир марта «Камп Ноу»га тушганман. Мессининг ўйинини кўриш учун», – дея тан олган Алонсо Marca нашрига.