Филиппин президенти Родриго Дутерте маълум қилдики, АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трамп билан солиштирганида ўзи зарра кабидир. Бу ҳақда Sun Star хабар қилган.

«Мен бу сайёрада бир молекула қаториман. Трамп эса дунёдаги энг кучли давлат президенти», — деган у.

Дутерте ўзини миллиардер республикачи билан солиштиришга уриниш муваффақиятсиз чиққанини қўшимча қилган.

«Мен бир-биримизга ўхшаймиз деган фикрдан йироқман. Бизнинг умумий жиҳатимиз – халққа хизмат қилишдир», — дея қайд этган филиппинликлар президенти.

Дутерте Трампни сайловдаги ғалаба билан табриклаган ва келгусида Қўшма штатлар билан зиддиятга киришиш ниятида эмаслигини билдирган. Шу билан биргаликда у америкалик ҳарбийларни Филиппиндан чиқариб юбориш ниятидан қайтмаслигини таъкидлаган.

Бир кун олдин Дутерте Дональд Трамп ўзига ўхшашини айтганди.