Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги тикувчилик фабрикаларидан бирида юз берган ёнғинда камида 10 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги маҳаллий ОАВга таянган ҳолда. 

Фожиа Ғозиобод округи Шоҳиобод туманида рўй берган. Фабрикада тонгги соат 4ларга яқин ёнғин юз берган. 

Полиция ҳозирча камида 10 киши ҳақида сўз юритмоқда, ОАВ хабарига кўра, бу рақам 13 нафарни ташкил этиши мумкин. Бундан ташқари, куйиш жароҳати олганларнинг кўпчилиги ўта оғир аҳволда. Уларга шифохонада ёрдам кўрсатилмоқда.