11 ноябрда АҚШнинг Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида профессионал бокс бўйича ўнта жанг ўтказилди. Шулардан бири ўзбекистонлик Хуршидбек Норматов иштирогида кечди.

Олти раундлик беллашувда андижонлик 24 ёшли боксчи АҚШнинг 35 ёшли вакили Ленвуд Дойзерга қарши рингга кўтарилди. Норматов якдил қарори билан 60:54, 60:54, 60:54 ҳисобида рақиби устидан ғалаба қозонди.

Профессионал рингда учинчи жангини ўтказган Норматов барчасида (биттасида нокаут билан) зафар қучган.