Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилдики, у беларуслар ҳақида қайғуриб, уларни «талтайтиради». Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.

«Очиқ айтаман, биз ўз одамларимизни бироз эркалатамиз. Мени шу халқ президент қилган. Бу одамлар олдида мажбуриятларим кўп, уларнинг манфаатлари доим биринчи ўринда», — деган Лукашенко.

У қайд этганки, оддий кишиларнинг манфаатлари давлат учун биринчи ўринда туриши керак. Хусусан маошлар масаласида.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда беларусларнинг ўртача ойлик маоши миқдори 400 доллар атрофида, кейинги йилда бу миқорни 500 долларга етказиш керак.

Бундан олдинроқ, Лукашенко ҳукуматга ўртача ойлик маошни 500 долларга етказиш бўйича кўрсатма бергани хабар қилинганди.