Ўзбекистон халқ артисти, "Ялла" гуруҳи солисти Фаррух Зокиров жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди.

Qalampir нашри маълумотига кўра, жорий йилда 70 ёшини қаршилаган Фаррух Зокиров Тошкент шаҳридаги В.В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида 14 ноябрь куни операция қилинган. Айни дамда хонанда шифохонада даволанмоқда.

Маълум бўлишича, бир неча йил аввал шифокорлар Фаррух Зокировнинг ўт қопида тош борлигини аниқлашганди.