АҚШ 2016 йил октябрда фойдаланишга киритган энг янги эсминеци USS Zumwalt Панама каналидан ўтаётган пайтда бузилиб қолди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Таъкидланишича, ҳарбий кема двигателидаги иссиқлик алмашгичидаги носозлик сабабли тўхтаб қолган. Носозлик туфайли кеманинг турли тизимлари, жумладан датчиклар ва қуроллар электр таъминотидан узилиб қолган.  

Эсминец Сан-Диегодаги доимий жойига кетаётган бўлган, бироқ носозлик туфайли Панаманинг Бальбоа шаҳридаги Родман базасига шатакланиб олиб борилган.

Мутахассисларнинг фикрича, кема умидларни оқлай олмаяпти, у бузилишларга мойиллигидан ташқари, унинг эксплуатацияси ҳаттоки АҚШ армияси учун ҳам қимматлик қилмоқда.
Кема АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари таркибига расман 15 октябрда киритилган. Кема АҚШ флоти тарихидаги энг қиммат кемалардан бири ҳисобланади.