Перуда бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити майдонида Хитойнинг ТТҲ (Транстинч океани ҳамкорлиги)га қўшилиш имкониятлари муҳокама этилган. Бу ҳақда, The Australian нашри ўз манбаларига таянган ҳолда ёзмоқда

Нашрга кўра, гарчи АҚШ мазкур ташкилот сафини тарк этган тақдирда ҳам келишув барбод бўлмаслиги мумкин. Хитойга таклифнома юбориш ғоясини келишувга аъзо бир неча давлат раҳбарлари маъқуллашган. 

Бундан ташқари, Канада, Янги Зеландия, Мексика, Перу, Чили ва Осиёнинг қатор мамлакатлари юқори лавозимли мулозимларининг ёпиқ эшиклар ортида ўтказган учрашувларида ТТҲдан бош тортмаслик таклифи муҳокама этилган. 

Аввалроқ, АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп, ўзининг президентлик вазифасига киришган илк кунидаёқ, ТТҲдан чиқишни бошлаши ҳақида маълум қилган эди.