Таиланд шимолида жойлашган Уттарадит провинциясида шаҳарлараро қатнайдиган автобуснинг тоғ қиялигидан қулаб кетиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 20 киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакатнинг Учинчи миллий телеканали хабар бермоқда.

Авария 22 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 10.00 (Тошкент вақти билан 8.00)да юз берган. Салонида 40 нафар йўловчиси бўлган автобус Пхре шаҳридан Бангкокка кетаётган бўлган. Телеканалнинг хабарига кўра, номаълум сабабларга кўра, автобус йўлидан чиқиб кетган ва 150 метрли пастга қулаган.

Фавқулодда хизмат ходимлари воқеа жойида жароҳат олганларга ёрдам кўрсатишган. Уларнинг бир қисми шифохоналарга олиб кетилган.