Европа чемпионлар лигасининг барча жамоада йўлланма учун имконият бўлган гуруҳида, 5-туридан ўрин олган учрашувларга келиб ҳамма масалага ойдинлик киритилди.

«Монако» ўз уйида Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоасини қабул қилиб, худди «Уэмбли»да бўлгани каби натижа билан рақибни мағлубиятга учратди. Сидибе ва Тома Лемар томонидан киритилган голга Ҳарри Кейн пенальтини аниқ амалга ошириб жавоб берди. Бироқ бу Почеттино шогирдларига курашни давом эттириш  учун етарли бўлмади. 

Натижада «Монако» гуруҳда биринчи ўринни олиб кейинги босқичга чиқиши аниқ бўлиб улгурди. «Байер»нинг 5та учрашувда қайд этган 4та дуранги ҳам жамоага муддатидан олдин плей-офф эшикларини очишга етарли бўлди. «Тоттенҳэм» ҳисобида 4 очко мавжуд. Бироқ ўзаро ўйинлар натижасига кўра, энди улар «Байерни қувиб ета олишмайди. Жамоа «Уэмбли»даги учрашувда ЦСКА билан Европа лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боради.

ЕЧЛ. 5-тур
Е гуруҳи

Монако (Монако) – Тоттенҳэм (Англия) 2:1 (0:0)
Голлар: 
1:0 – 48 Сидибе, 1:1 – 52, пенальти Кейн, 2:1 – 53 Лемар.
Монако: Субашич, Сидибе, Глик, Жемерсон, Менди, Бернарду Силва, Фабиньо, Бакайоко, Лемар (Моутинью, 81), Жермен (Каррильо, 77), Фалькао (Раджи, 89).
Тоттенҳэм: Льорис, Триппьер, Дайер, Виммер, Роуз, Ваньяма, Дембеле (Эриксен, 65), Алли, Уинкс (Сиссоко, 75), Сон Хёнг Мин (Янссен, 65), Кейн.

 

Манба: tribuna.uz