Деярли плей-офф йўлланмасини қўлга киритиб бўлгандек кўринган «Севилья» бу турда ўз уйида «Ювентус»га имкониятни бой бериб қўйди ва ўзи учун кутилмаганда муаммо орттириб олди.

Албатта бу сафар ҳам Хорхе Сампаоли шогирдлари олдинги учрашувларда бўлгани каби учрашувни устунлик билан бошлади ва Парехонинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб ҳам олганди. Бироқ шундан кейин учрашув бош ҳаками Марк Клаттенбург катта саҳнага чиқди. Аввалига инглиз ҳаками «Севилья» футболчисини Васкесни биринчи бўлимдаёқ иккинчи сариқ карточка билан майдондан четлатган бўлса, кейинроқ мезбонлар дарвозасига шубҳали пенальти белгилади. Натижада 5 турдан буён бирорта ҳам гол ўтказмаган «Севилья» илк марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Иккинчи бўлимда бир киши кам бўлиб ҳолдан тойган Сампаоли жамоасини Алеггри шогирдлари яна икки марта жазолашди. Оқибатда ўтган йили айнан «Севилья»да мағлубиятга учраб гуруҳда иккинчи ўринда қолиб кетган «Ювентус» бу сафар хатони такрорламади ва 1-ўринга кўтарилиб олди. Сўнгги турда Загреб «Динамо»сини қабул қиладиган жамоа олдинги хатоларни такрорламаса керак.

«Лион» эса «Севилья» мағлубиятидан умид қилган ҳолда Загребда кураш олиб борди. Ляказетт томонидан киритилган ягона гол француз жамоасига кутилган уч очкони тақдим этди. 90-95 фоиз плей-офф йўлланмасидан умидини узган жамоа кутилмаганда сўнгги тур олдидан барчасини ўз қўлига қайтарди. Энди жамоа Лионда кечадиган «Севилья»га қарши учрашувда ғалаба қозонган тақдирда плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин бўлади.

ЕЧЛ. 5-тур
Н гуруҳи

Севилья (Испания) – Ювентус (Италия) 1:3 (1:1)
Голлар: 
1:0 – 9 Пареха, 1:1 – 45, пенальти Маркизио, 1:2 – 84 Бонуччи, 1:3 – 90 Манжукич.
Севилья: Рико, Рами, Пареха, Эскудеро, Меркадо, Витоло, Иборра, Васкес, Нзонзи, Мариано (Краневиттер, 77), Вьетто (Сарабия, 46).
Ювентус: Буффон, Ругани, Бонуччи, Эвра (Стураро, 73), Алекс Сандро, Пьянич (Кин, 84), Маркизио, Куадрадо (Кьеллини, 87), Хедира, Дани Алвес, Манжукич.

Четлатиш: Васкес (36, Севилья).

Динамо Загреб Хорватия – Лион Франция 0:1 (0:0)
Гол: 
0:1 – 72 Ляказетт.
Динамо Загреб: Ливакович, Мэцел (Энрикес, 15), Сигали, Бенкович, Пиварич, Шитум, Павичич (Машаду, 73), Кнежевич, Гояк, Чорич (Жонас, 52), Фернандес.
Лион: Антони Лопеш, Рафаэл, Янга-Мбива, Нкулу, Морель, Ферри, Гоналон, Дардер (Толиссо, 66), Корне (Фекир, 66), Ляказетт, Вальбуэна (Рибус, 88).

 

Манба: tribuna.uz