В гуруҳда вазият чигаллигича қолди. Иккала учрашувда қайд этилган дуранг фақат «Динамо Киев» зарарига ишлади. 

Сўнгги тур олдидан Ребров шогирдлари еврокубокларда иштирок этиш учун барча имкониятларидан маҳрум бўлишди. «Наполи», «Бенфика» ва «Бешиктош» эса плей-оффга бериладиган икки йўлланма учун курашни давом эттиради.

Италия ва Португалия клубларида 8тадан очко бор. Сўнгги турда икки жамоа ўзаро куч синашади. 7 очко билан 3-ўринда бораётган «Бешиктош»да эса бир қарашда имконият кўпроқдек.

Барча имкониятларидан маҳрум бўлган киевликлар устидан қозонилган ғалаба туркларни шубҳасиз кейинги босқичга олиб чиқади.

Чемпионлар лигаси. B гуруҳи. 5-тур

Наполи – Динамо Киев – 0:0
Огоҳлантиришлар: Кулибали, 75 – Сидорчук, 19.