Европарламент раҳбари Мартин Шульцнинг баёнот беришича, у ваколат муддати поёнига етиши билан истеъфога чиқади. ЕП раҳбари ГФР парламент сайловларида қатнашиш истагида. 

“Мен янги муддатга қолмасликка қарор қилдим. Келгуси йилда Шимолий Рейн — Вестфалия федерал ерлигида партиям рўйхатини бошқараман”, — деган Шульц Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. 

Мартин Шульц 2012 йил 17 январидан Европарламентга раҳбарлик қилади. Умуман, у 1994 йилдан ЕПда фаолият юритади.