UFC (Мутлақ жангчилар чемпионати) расмий сайти маълум қилдики, ирландиялик Конор Макгрегор енгил вазн тоифасида Жозе Алдони енгиш орқали қўлга киритган камаридан Эдди Альваресга қарши енгил вазн тоифасидаги чемпионлик учун ўтказган жанги туфайли маҳрум бўлган.

Эндиликда бразилиялик Жозе Алдо енгил вазн тоифасида янги чемпион саналади. Унга даъвогар бўлиш учун Макс Холлоуэй ва Энтони Петтис ўртасида UFC 206 турнири доирасида жанг кечади. Бу қарама-қаршилик ғолиби Алдо билан 2017 йилда учрашади.

Конор Макгрегор 13 ноябрь куни Альваресни енгиб, бир вақтнинг ўзида икки вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган биринчи жангчига айланганди.

Макгрегор ўз фаолиятини 2008 йили бошлаган. Ўтган вақт давомида у 23 жанг ўтказиб, 20 ғалаба (17 нокаут) ва 3 мағлубият қайд этган. У илк UFC чемпионлигини 2015 йилда қўлга киритган.

У Нейт Диасга қарши шу йилнинг 20 августида ўтказилган жанг учун ташкилот тарихидаги рекорд даражада гонорар олди - 3 млн доллар.