Украина Кубоги чорак финали доирасида ўрин олган «Полтава» – «Шахтёр» ўйини қолдирилди.

Бунга «Локомотив» стадионининг музлаб қолган майдони сабаб бўлди. Маълум бўлишича, ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида стадион чими музлаб, майдонга ёпишиб қолган.

Бундан ташқари, «Нефтяник-Укрнефть» – «Динамо» Киев ўйини ҳам шундай сабаб билан қолдирилиши эҳтимоли мавжуд.