Таъкидланишича, сайлов кунигача 18 ёшга тўлган 555 мингдан зиёд ёшлар Конституцияда белгиланган сайлаш ҳуқуқидан фойдаланиб, илк маротаба овоз бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 2016 йил 4 декабрь Тошкент вақти билан соат 06:00 да Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказувчи 14 сайлов округидаги 9 минг 383 сайлов участкаси очилди.

Ўзбекистоннинг 20 миллиондан ортиқ яқин фуқароси сайловчи сифатида рўйхатга олинган.