АҚШ ҲҲК раҳбари президент самолёти нега қиммат туриши сабабини тушунтирди

Жамият 07 Декабрь 2016 10070
Фото: AP

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вазири Дебора Ли Жеймс президент учун мўлжалланган янги самолётнинг жуда қимматлигини унга давлат раҳбари хавфсизлигини таъминлаш учун махсус талаблар қўйилиши билан тушунтирди. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда. 

Нашр маълумотларига кўра, президент самолёти ракета зарбасидан ҳимояланган бўлиши, давлат раҳбарининг ядровий қўшинлар билан алоқасини таъминлаши керак. Бундай характеристикалар нафақат президентни ҳимоялаш, балки унга фавқулодда вазият ҳолатида мамлакатни узоқ вақт бошқаришга имкон бериши лозим.

"АҚШ президенти Boeing 747 негизида қурилса-да, бироқ бу йўловчи лайнери ҳақидаги тасаввурдан анча каттароқ нарсадир. Агар хавфсизлик чоралари ҳақида гапирилса, моҳиятан бу парвоз қилувчи Оқ уйдир. Унда радиоэлектрон бостириш чоралари қўлланган, алоқа юқори даражадаги баённомага мувофиқ таъминланади, ҳамма ерда хавфсизлик мавжуд. Бундан ташқари, у президентни олиб юоради", деб айтди Жеймс нашрга берган интервьюсида.

Вазир самолёт "узоқ масофаларга учишини, оддий фуқаролик самолётидан кўра мураккаброқ шароитларга бардош бера олишини" қўшимча қилди. "Шунинг учун у бир қарашда кўриниши мумкин бўлгандагидан анча мураккаброқдир", деб айтди вазир.

Вазир Оқ уйда президент самолёти учун талабларни ишлаб чиқадиган хавфсизлик соҳасидаги мутахассислар борлигини айтди. Вазирнинг айтишича, самолёт нархини талаблар ўзгартирилсагина тушириш мумкин. 

Аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп янги президент самолётларини етказиб бериш учун шартнома 4 млрд доллар туришини айтди ва бу шартномани жуда қимматлиги туфайли бекор қилиш билан таҳдид қилди. Boeing компаниясида улар ҳозирча мудофаа вазирлиги билан янги самолётлар имкониятлари ва спецификасини баҳолаш бўйича 170 млн долларлик шартноманигина бажаришаётгани айтилди. 

Ҳозирда АҚШ президенти 30 йил аввал яратилган иккита Boeing 747-200B самолётидан фойдаланади. Янги самолётларни 2023-2024 йилларда сафга тушириш режалаштирилган.

Жорий йил январида Boeing компанияси АҚШ президентлари учун Boeing 747-8 негизида янги авлоддаги самолётларни яратишга шартномани олганди. Дастлаб шартнома қиймати 3 млрд долларни ташкил қилиши тахмин қилинганди. Агар бу самолётлар яратилгудек бўлса, Трамп уларда иккинчи муддатга сайланган тақдирдагина парвоз қила олиши мумкин.  

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар