Saxo Bank инвестицион банки келаси йили жаҳон иқтисодиётида кузатилиши мумкин бўлган эҳтимолий ўзгаришлар ҳақида ўз тахминини илгари сурди. Бу ҳақда RNS тегишли ҳисоботга таяниб хабар берган.

Маълум бўлишича, банк мутахассислари Brexit ҳеч қачон юз бермаслигини, Буюк Британия эса Европа Иттифоқи таркибида қолишини айтиб ўтишди.

«ЕИ музокаралар жараёнида муҳожирлик ва паспортлаштириш масалаларида бир қадар ён босади. Бу ҳолат Британиянинг молия секторидаги компаниялари билан юз бериши мумкин. Парламентга 50-Моддани ишлатиш бўйича овоз бериш жараёни чиқарилгунга қадар эса вазият янги келишув томонга ўзгариши ҳам мумкин», - дея маълум қилган Saxo Bank экспертлари.

Шунингдек, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлари мамлакатда ваҳима уйғотиши ва иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини хабар қилинган.

Бундан ташқари, банк 2017 йилда мексика песоси қийматининг кескин равишда ошишини кутмоқда. Бу ҳолат Трампнинг “Мексика масаласини ҳал этиш”даги мағлубияти сабаб юз бериши мумкин.