Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Марко Ройснинг ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-туридаги «Реал»га қарши кечган учрашувда (2:2) урган голи немислар жамоаси учун ушбу босқичдаги 21-голга айланди.

Шу тариқа, «Боруссия» Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида урилган голлар бўйича рекорд ўрнатди.

«Боруссия» аввалги турларда «Легия»ни 6:0 ва 8:4, «Спортинг»ни 2:1 ва 1:0 ҳисобларида енгган, «Реал» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Маълумот учун, «Реал» (2013/14-мавсум), «Барселона» (2011/12-мавсум, 2016/17-мавсум) ва «Манчестер Юнайтед» (1998/99-мавсум) клублари битта босқичда 20 гол уриб бир хилда энг яхши натижаларни қайд этиб туришганди.