Рақиблари очко йўқотган турда «Бавария» йирик ҳисобда ғалаба қозониб, биринчи ўринга кўтарилди

Спорт 11 Декабрь 2016 3966
Фото: Getty Images

Германия чемпионатида 14-тур ўйинлари давом этмоқда. «Бавария» ўз майдонида «Вольфсбург» клубини қабул қилди.

Мюнхенликлар учрашувда катта ташаббусга эга бўлиб, рақибни йирик ҳисобда мағлуб этишди - 5:0.

Мюнхенликлар жамоаси таркибида голларга Арьен Роббен, Томас Мюллер, Дуглас Коста ва Роберт Левандовски муаллифлик қилди. Польшалик ҳужумчи клуб фаолиятидаги 200-голини нишонлади.

Бу ғалаба эвазига «Бавария» чемпионат турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра «РБ Лейпциг»ни қувиб ўтди. Лейпцигликлар «Ингольштадт»га қарши ўйинда ютқазиб, мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. 

Эндиликда Бундеслиганинг икки етакчиси 33 очкодан тўплаган, аммо баварияликлар урилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбатига кўра олдинда.

Қолган учрашувларда «Ҳамбург» «Аугсбург»ни, «Фрайбург» эса «Дармштадт»ни бир хилда, 1:0 ҳисоблари билан енгди.

Бавария – Вольфсбург 5:0
Голлар: 1:0 – 18 Роббен, 2:0 – 22 Левандовски, 3:0 – 58 Левандовски, 4:0 – 76 Мюллер, 5:0 – 86 Дуглас Коста.
Бавария – Нойер, Мартинес, Бернат, Алаба, Роббен, Лам, Видаль (Хаби Алонсо, 71), Алькантара (Рафинья, 81), Рибери (Дуглас Коста, 77), Мюллер, Левандовски.
Вольфсбург – Бенальо, Кнохе, Брума, Шефер (Хорн, 22), Родригес, Калиджури, Блашчиковски (Виейринья, 83), Гилавоги, Герхардт, Майораль (Мебиус, 61), Гомес.
Огоҳлантиришлар: Алькантара (25).

Ҳамбург – Аугсбург 1:0
Гол: 1:0 – 68 Костич.
Гамбург – Матения, Джуру, Остжолек, Дуглас Сантос, Сакаи, Грегорич (Вуд, 67), Юнг, Ҳолтби, Мюллер (Спахич, 89), Костич (Экдаль, 85), Дикмайер.
Аугсбург – Хитц, Хинтереггер, Янкер, Стафилидис (Гу Чжа Чхоль, 82), Макс (Усами, 69), Кор, Байер, Халил Алтынтоп (Качар, 69), Шмид, Верхаг, Чжи Дон Вон.
Огоҳлантиришлар: Хинтереггер (23), Шмид (46), Кор (57), Журу (62), Стафилидис (74).
Четлатиш: Холтби (44), Кор (66).

Фрайбург – Дармштадт 1:0
Гол: 1:0 – 86, пенальти Петерсен.
Фрайбург – Шволов, Сеюнджю, Гульде, Гюнтер, Штенцель, Хаберер (Петерсен, 63), Шустер, Грифо, Франтц, Кюблер (Хефлер, 46), Нидерлехнер (Нильсен, 90).
Дармштадт – Эссер, Сулу, Холланд (Штро-Энгель, 88), Федецкий, Сиригу, Гондорф, Вранчич, Розенталь (Кляйнхайслер, 72), Нимайер, Хеллер, Шипплок (Безяк, 81).
Огоҳлантиришлар: Шустер (10), Вранчич (23), Штенцель (38), Шипплок (42), Хефлер (61), Гондорф (84), Эссер (85).

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар