Арманистонлик таниқли комик Гарик Мартиросян "МЮ"нинг арманистонлик футболчиси Генрих Мхитарян АПЛнинг навбатдаги турида гол урса, сочини калга олдиришни ваъда қилганди. У ўз сўзида турди.

Манчестерликлар жамоасининг Европа Лигаси гуруҳ босқичида "Заря"га қарши ўтказган ўйинида Мхитарян гол урганидан кейин, Мартиросян агар у "Тоттенҳэм"га ҳам гол урса, кал бўлиб юришни ваъда қилганди. Мхитарян эса "шпорлар"га қарши ўйиндаги ғалаба голи муаллифи бўлди.

Ўйиндан кейин Мартиросян ўз инстаграмида янги суратини жойлади. "Мхитарян гол урди! "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонди! Мартиросян айтдими — бажаради! GO Mkhitaryan!!! GO MU!!!!!" — дея сурат остига изоҳ ёзган шоумен.

Эслатиб ўтамиз, Мхитарян АПЛда гол урган илк арманистонлик футболчи бўлди.