Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Буни муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ўзини ҳар томонлама бошқаларга қараганда мукаммалроқ эканлигини исботлаган аскар йигитларимизга берилаётган 27 фоизли ҳарбий имтиёз мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Юртимизда тест тизимининг такомиллашиб, сайқаллашиб бораётганлиги шуни кўрсатади-ки, биргина 27 фоизли имтиёзнинг ўзи Олий ўқув юрти талабаси бўлишга етарли асос бўла олмайди. Ҳарбий имтиёз соҳиби ўзининг билим жиҳатидан ҳам бошқалардан устун эканлигини ҳар йилги 1 август имтиҳонида исботлаши лозим. Бунинг учун абитуриент белгиланган фанлардан ҳам мукаммал билимга эга бўлиши лозим.

Асосий аскарларнинг февраль ойида ҳарбий хизматдан қайтишларини инобатга оладиган бўлсак, йигитларимизнинг абитуриент сифатида тайёрланишлари учун кам вақтлари қолмоқда.

Profi Education абитуриентлар мактаби ана шу қисқа вақт ичида абитуриентларга мукаммал билим бериш мақсадида 2010 йилда тезкор дастур асосида тайёрловни йўлга қўйган эди, бу дастур мана олти йилдирки, самарали натижа бермоқда.

2016 йилда юртбошимиз томонидан «Ёшлар сиёсати» тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши Profi Education маъмуриятини ҳам бефарқ қолдирмади, энди ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар Profi Education да бепул тайёрланиш имкониятини қўлга киритишлари мумкин.

Акцияда иштирок этиш шартлари:

  • 1. Абитуриент ҳарбий имтиёзнинг асли ва паспорти билан 2017 йил 1 мартга қадар Profi Education га келиб учрашади. Бунда ҳарбий имтиёз муддати ўтиб кетмаган бўлиши лозим.
  • 2. Барча ҳужжатлар расмийлаштирилгач, ҳарбий имтиёзга эга абитурентлар ўртасида 1 март куни ўз йўналиши бўйича тест синови ўтказилади.
  • 3. Тест синовидан энг юқори балл билан ўтган абитуриент Profi Education да кейинги имтиҳонгача бепул таълим олиш имкониятини қўлга киритади.
  • 4. Ғолиб талаба кейинги имтиҳонда ўз ғолиблигини ҳимоя қила олмаса, яъни кейинги имтиҳон натижаларига кўра биринчи ўринни ололмаса, бепул ўқиш имкониятини биринчи ўринни олган абитуриентга беради. Бу эса ўз навбати абитуриентларнинг ўқишга бўлган қизиқишларини ва улар ўртасидаги ўзаро рақобат муҳитини ўстиради.

Бундан ташқари учта фандан Profi Educationда тайёрланиб, мунтазам дарсларда фаол қатнашиб давлат бюджети асосида талаба бўлган абитуриент NEXIA автомашинасини ютиб олиши ҳам мумкин.

Вилоятдан келган абитуриентлар ётоқхона билан таъминланадилар, ётоқхонамиз ҳақидаги маълумотларни бу ерда ўқишингиз мумкин.

Ўз ўрнида талаба бўлиш истагидаги йигит-қизларимизда «Ҳарбий имтиёзга эга бўлмаган абитуриентлар ҳам тезкор дастурда тайёргарлик кўрса бўладими?» деган савол туғилиши табиий. Ҳа, Сиз ҳам кўрсатилган қисқа вақт ичида тўлиқ дастурни ўзлаштиришга кўзингиз етса, бемалол Profi Education абитуриентлари сафига қўшилишингиз мумкин.

Батафсил маълумот:
0(371) 244 6606;
Телеграм: +99890 951 2388;
itest.uz

Реклама ҳуқуқи асосида