Америкалик актриса Анжелина Жоли суддан турмуш ўртоғи актёр Бред Питтни бир ойда тўрт маротаба гиёҳванд моддалар ва алкоголга текширишга мажбур қилиб қўйишни талаб қилди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.

Сентябрь бошида ажрим учун ариза берган актриса шу йўл билан болалари хавфсизлигини таъминлаш ниятида. Улар оталари билан дам олиш кунлари кўришишади.

Аввалроқ, Жоли ва Питт фарзандлари ажримдан сўнг ким билан қолиши борасида келишиб олганликлари маълум бўлганди. Келишувга кўра, улар она қарамоғида бўлади, актёр эса “терапевтик ташриф”ларни амала оширади.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ажрашиш жараёнига хусусий самолётда юз берган можаро сабаб бўлган. Ўшанда Питт ўғилларидан бирини урган. Лос-Анжелес округининг оила ва болалар иши бўйича департаменти томонидан олиб борилган тергов эса зўравонлик ишлатилмаганини кўрсатди.