Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

Ўзбекистон 15 Декабрь 2016 89641

Бугун, 15 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Бош вазир Абдулла Орипов, республикадаги барча вазирлик, идора, давлат бошқаруви органлари, шунингдек, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибида кўриб чиқилган масалалар қаторида вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи ҳам муҳокама этилган.

Sharh.uz хабарида маълум қилинишича, вилоят ҳокими лавозимига Бобаев Шукрулло Ҳабибуллаевич номзоди кўриб чиқилган ва вилоят кенгаши депутатлари қўллаб-қувватлаши билан бир овоздан маъқулланган.

У 2016 йилнинг 4 февралида Тошкент вилоятида Аҳмаджон Усмонов ўрнига янги ҳоким сифатида тайинланган, шу йил августида ишдан олинган Содиқ Абдуллаев ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги фармонига мувофиқ Исломжан Эргашхўжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида тайинланганди.

Хабарларга кўра, И.Эргашхўжаев ҳозирга қадар бўш турган Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар