“Тошкент” телеканалининг “Пойтахт” дастури томонидан тақдим этилган йўл ҳаракати қоидаларига бағишланган кўрсатувда ажойиб ҳолатга гувоҳ бўлинди.

Рейд давомида светофорнинг қизил чиқроғидан ўтиб кетган Mersedes Benz русумли автомашина ДАН ходимлари томонидан тўхтатилади. Автоулов бошқарувчиси телеканал ходимлари томонидан тасвирга олинаётганини сезмаган ҳолда ДАН ходими билан қўпол муносабатда бўлади.