«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Эспаньол»га қарши учрашувда (4:1) рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бу гол аргентиналик футболчи учун 2016 йилдаги 51-гол бўлди. Натижада Месси кучли бешлик чемпионатларида тўп сурувчи футболчилар ичида барча мусобақаларда энг кўп гол урган футболчига айланди.

Агар фақат миллий чемпионатларда урилган голларни ҳисобга олинса, унда 2016 йилнинг энг яхши тўпурари Мессининг жамоадоши Луис Суарес бўлди.