«Шапекоэнсе» самолётининг ҳалокатидаги айбдорлар аниқланди

Спорт 21 Декабрь 2016 9388
Фото: Google image

Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол клуби аъзолари ва ходимлари учаётган самолётнинг қулаши билан боғлиқ ҳодисани ўрганган Боливия ҳукумат комиссияси тергов натижаларини эълон қилди. Уларнинг фикрича, ҳалокатга учувчи Мигель Кирога айбдор бўлган.

GloboEsporte маълумотларига кўра, учувчи белгиланган йўналишдан чекингани сабабли самолётга парвозни якунлаш учун ёнилғи етмай қолган. Самолёт соатига 250 км тезликда тоққа келиб урилган. 

Терговнинг аниқлашича, учувчининг малакаси бу каби парвозларни амалга ошириш талабига жавоб бермаган. 

Кирога етарли даражада парвоз соатига эга бўлмаган, бу турдаги самолётни яхши билмаган, меҳнатга жойлашганида эса, ёлғон маълумотларни ҳам тақдим этган бўлиши мумкин. 

«Ушбу фожиа юзасидан бевосита жавобгарлик LaMia идораси ва учувчи зиммасидадир», — дея Боливия жамоат ишлари вазири Кларос сўзларини келтиради  ABI агентлиги. 

Мазкур авиаҳалокат сабабли Боливия авианазорат бошқармасининг собиқ вакили Густаво Варгас Вильегас ҳибсга олинган. У Колумбияда ҳалокатга учраган самолётга лицензия беришда ўз хизмат лавозимидан фойдаланган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, унинг отаси ва LaMia авиакомпанияси раҳбари Густаво Варгас Гамбоа ҳам қўлга олинган. Гумонланувчиларнинг иккиси ҳам ўз айбини тан олмаяпти. 

29 ноябрда Колумбияда содир бўлган авиаҳалокат оқибатида самолёт бортидаги 77 кишидан 71 киши ҳаётдан кўз юмган эди. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар