«Атлетико»нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн 2016 йил Чемпионлар Лигасида «Реал»га қарши кечган ва пенальтилар сериясидаги мағлубият билан тугаган ўйин унинг учун Франция терма жамоасининг Евро-2016 финалидаги муваффақиятсизлигидан ҳам аламли бўлганини тан олди.

«Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятни ҳазм қилиш жуда қийин кечди. Икки финал ҳам биз учун муҳим эди, лекин ЕЧЛдаги мағлубият Евро-2016 финалидаги муваффақиятсизликдан ҳам кўра аламли бўлган.

Биз 2 ҳафта фақат «Реал»га қарши ўйнаш учун тайёрланган, ҳатто ғалабамизни қандай нишонлашни ҳам орзу қилгандик. Афсуски аламли мағлубиятга учраган эдик», дея Гризманнинг сўзларини келтирган GQ.